ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Теҳронда ўлдирилди
Олам
−
31 Июль
19130Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўлдирилди. Бу ҳақда Эрон Инқилобий Гвардияси баёнотига таяниб, “Mehr” агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган.
“Бугун эрталаб Теҳронда ҲАМАС сиёсий идораси раҳбари Исмоил Хониянинг қароргоҳига ҳужум уюштирилиб, у ва унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлди”, дейилади Эрон Инқилобий Гвардияси баёнотида.
Билдирилишича, воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ҲАМАС ҳаракати ҳам Хония ҳалок бўлганини тасдиқлади. ҲАМАС вакиллари воқеада Исроил томони айбдор эканини қўшимча қилди. Уларга кўра, Хонияга ҳужум Эроннинг янги Президентининг инаугурация маросимида иштирок этганидан сўнг уюштирилган.