ҲАМАС қўмондони ўлганига ишонмайман – Нетаньяху
Олам
−
14 Июль
6014Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат қўшинлари томонидан Ғазонинг марказий қисмига қилинган ҳужумда ҲАМАСнинг юқори даражадаги қўмондони ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда у кеча, 13 июль куни Тель-Авивда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.
“ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Дейф ҳаво ҳужумида ҳақиқатан ҳам ўлдирилганми ёки йўқми, бу Исроилга ҳалиям қоронғу”, деган Бош вазир.
ҲАМАС расмийлари томонидан “Al Jazeera” телеканалига айтилишича, ўлганлиги айтилаётган Дейф Исроил Бош вазирининг баёнотини эшитган ва уни масхара қилган.
Нетаньяху Дейфдан ташқари, унинг ўринбосари, бригада командири Рафа Саламанинг ўлими ҳақида гапирган. Унинг нутқидан маълум бўлишича, қўмондонлар ўлганлигига ишонч ҳосил қилмагунча Нетаньяху бундай хабарларни рад этади.
Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 2023 йил 7 октябрдан бери давом этмоқда. Исроилнинг зарбалари оқибатида 38 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг авиация қўшинлари Хон Юнусдаги Ал-Мавоси ҳудудига қилган ҳужумлари оқибатида ҲАМАС бўлинмаларидан бирининг қўмондони Рафа Салама ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жами 71 киши ҳалок бўлган, 280 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ғазо жанубидаги Хон Юнус шаҳри яқинидаги ҳужумдан мақсад ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Дейфни нишонга олиш бўлгани айтилганди.
LiveБарчаси