Исроил Ғазонинг марказий қисмини бомбардимон қилди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Исроилнинг авиация қўшинлари Фаластиннинг Дайр ал-Бала шаҳридаги уйлардан бирига зарба бериши оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анодолу” хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, анклавдаги уйларнинг бири бомбардимон қилиниши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, кўплаб одам жароҳатланган.

Ғазо секторининг марказий қисмидаги “Нусайрат” қочқинлар лагерининг шимолий ҳудудлари ҳам Исроил артиллерияси томонидан ўққа тутилган. Бироқ, ушбу ҳужумлар оқибатида қурбон бўлганлар сони ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Бундан ташқари, Хон Юнусдаги Ал-Мавоси ҳудудига бир неча ҳаво ҳужумлари уюштирилган. Оқибатда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 70 дан ортиқ экани айтилмоқда. Исроил кучлари айни пайтда ҳам ҳудудга ҳаво, денгиз ва қуруқликдан зарба беришда давом этмоқда.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 октябридан бери Ғазода 38 300 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди. Бундан ташқари, 88,2 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган, буни маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари маълумотлари ҳам тасдиқлайди. Исроилда қурбонлар сони эса 1200 га яқинлашган. Исроилнинг саккиз ойдан ортиқ давом этган ҳужумлари оқибатида блокададаги Ғазо секторининг кенг ҳудудлари вайроналарга айланган. Исроил блокадаси туфайли маҳаллий аҳоли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонларнинг кескин танқислигига дуч келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо секторидаги БМТ мактабига зарба берганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса секторда ҲАМАСга қарши шиддатли жанглар босқичи якунланаётганини айтгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил бомбардимон Дайр ал-Бала Нусайрат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг