ҲАМАС Исроилнинг янги шартларни рад этди
Олам
−
16 Август
5455Қатарнинг Доҳа шаҳрида кеча, 15 август куни бўлиб ўтган музокараларда ҲАМАС Исроил томонидан илгари сурилган янги таклифларни қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда СNN хабар берди.
Расмийларнинг маълум қилишича, ҲАМАС Ғазо урушида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилган Доҳадаги музокаралар чоғида илгари сурилган таклифда Исроилдан янги шартларни қабул қилишдан бош тортган. Доҳадаги йиғилишда иштирок этган манбаларга кўра, Исроилнинг “янги” шартларига Миср билан чегара бўйлаб Ғазода қўшинларни сақлаш киради.
ҲАМАС эса тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, анклавдан бутунлай чиқиб кетишни, кўчирилганларнинг ортга қайтишини ва гаровга олинганлар бўйича келишувни талаб қилмоқда.
“Йиғилишда Қатар, Миср ва Қўшма Штатлар Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинган қолган исроилликларни озод қилиш мумкин бўлган келишувни амалга ошириш режасини тақдим этиши кутилган эди. Келишув 2024 йилнинг май ойида АҚШ Президенти Жо Байден томонидан таклиф қилинганди. Аммо ҳал қилинмаган келишмовчиликлар ҳал қилиниши ноаниқлигича қолди”, дея ёзган нашр.
Бу Яқин Шарқда Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўраётган бир пайтда содир бўлди ва 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода ҳалок бўлганлар сони 40 минг кишига етди. Музокара вакиллари келаси ҳафта Мисрнинг Қоҳира шаҳрида келишувни якунлаш учун қайта йиғилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар Қатарнинг Доҳа ёки Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Сал ўтиб ҲАМАС Қатардаги Ғазода сулҳ тузиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги музокараларда қатнашмаслигини маълум қилди.
LiveБарчаси