ҲАМАС Ғазо бўйича янги музокараларда қатнашмайди

Олам

image

ҲАМАС Қатардаги Ғазода сулҳ тузиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги музокараларда қатнашмайди. Бу ҳақда ҲАМАС раҳбарияти аъзосининг расмий баёнотига таяниб, BBC хабар берди.

ҲАМАС вакилининг маълум қилишича, у Исроил музокаралар ниқоби остида уруш олиб боришда давом этаётганлиги учун ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда қатнашишни истамайди. Исроил эса музокараларда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

AFP хабарига кўра, ҲАМАС бугун, 15 август куни Доҳада бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш ёки этмаслиги ҳозирча аниқ эмас. 

Аввалроқ, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху “Моссад”ташқи разведка хизмати  ва “Шин-Бет” Бош хавфсизлик хизмати раҳбарлари музокаралар учун Қатар пойтахтига боришини маълум қилган эди.

Бу Исроил ва ХАМАС ўртасида сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича билвосита музокараларнинг биринчи босқичи эмас. Жорий йилнинг 12 июль куни Жо Байден навбатдаги учрашувдан сўнг Исроил ҳукумати ва ҲАМАС раҳбарияти ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувлар доирасини келишиб олганини айтган. Шу билан бирга, АҚШ Президенти томонларнинг ҳали қиладиган ишлари кўп эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Миллий хавфсизлик хизматининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби матбуот брифингида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жорий йилнинг 15 август куни Қатарнинг Доҳа ёки Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилганди. Кирби АҚШ, Миср ва Қатарнинг қўшма баёнотидан сўнг томонлар ҳаракатга келганини ва имкон қадар тезроқ учрашиш истагини билдирганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Исроил музокараларга делегация юборишини эълон қилган, Қатар эса ҲАМАС делегациясининг келишини таъминлашга ваъда берган.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қатар Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг