ҲАМАС Исроил кучларини тузоққа туширганини маълум қилди

Олам

image

ҲАМАС Ғазо секторида Исроил махсус кучлари отряди йўналишидаги туннелни портлатиб юборганини маълум қилди. Бу ҳақда тузилманинг ижтимоий тармоқда тарқатилган ҳарбий коммюникесида айтилганди.

“Ҳажр-эд-Дик ҳудудида аскарларимиз туннелни миналади ва унга душман махсус кучлари отряди яқинлашганда портловчи мосламани ишга туширди. Туннель портлатилганидан сўнг ишғолчи кучларга миномётдан ўқ узилди, натижада душман йўқотишларга дуч келди”, дейилади матнда.

Коммюникеда таъкидланишича, анклав шимолидаги Жабалияда яна бир тузоқ ўрнатилган бўлиб, бу ерда қўпорувчилик операцияси давомида оғирлиги икки тонна бўлган портламай қолган Исроил ракеталаридан фойдаланилган. 

“Натижада зирҳли техникалар карвонида Ғазонинг марказий ҳудудларига йўл олган бешта танк йўқ қилинди”, дейилади матнда.

Шунингдек, Ғазо жанубидаги Рафаҳда ҲАМАС йирик калибрли миномётлардан Исроил механизациялашган патрулига қарата ўт очгани, натижада бир неча аскар ҳалок бўлгани ва яралангани маълум қилинган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари эса эрталаб ҲАМАС таянч пунктларидан бири жойлашган Нусейрат қочқинлар лагерига ҳужум қилган. “Al Hadath” телеканалининг хабар беришича, ҳаво ҳужуми қурбонлари сони 20 кишидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Мудофаа кучлари ҲАМАС жойлашган туннель мажмуасига денгиз сувини қуя бошлагани хабар қилинганди. Кейинчалик Исроил мудофаа кучлари Ғазо шаҳри марказида ҲАМАС етакчилари фойдаланадиган кенг туннель тизимини топганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг