Исроил ҲАМАС туннелларига сув қуйишни бошлади – WSJ 

Олам

image

Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС жойлашган туннел мажмуасига денгиз сувини қуя бошлади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

WSJ маълумотларига кўра, Исроил бу ҳақда АҚШни огоҳлантирган. Америка маъмурияти вакилларининг фикрича, сув тошқини ҲАМАС ўқ-дориларни яширган туннелларни йўқ қилишга ёрдам беради. Операция бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, айрим америкалик амалдорлар денгиз сувини қуйиш Ғазо секторига чучук сув етказиб беришни хавф остига қўйишидан хавотирда. Бундан ташқари, туннелларда мавжуд бўлиши мумкин бўлган хавфли моддалардан тупроқнинг эҳтимолий ифлосланиши ҳақида хавотирлар мавжуд. 

ЦАХАЛ ҳеч қачон туннелларни йўқ қилиш учун денгиз сувидан фойдаланишига изоҳ бермаган. Исроилнинг “The Jerusalem Post” газетасига кўра, сув тошқини жараёни ноябрь ойида, ЦАХАЛ кучлари Ғазода денгиз сувини помпалаш учун бешта насос ўрнатган кундан бошланган. Қайд этилишича, ҳар бир насос минглаб кубометр денгиз сувини туннелларга қуйиш имкониятига эга.

4 декабрь куни ЦАХАЛ Ғазо секторида ҲАМАСнинг 800 дан ортиқ туннеллари топилгани ҳақида хабар берган. Айтилишича, улардан 500 та туннел аллақачон турли усуллар, жумладан, портловчи моддалар ёрдамида вайрон қилинган. Ғазо секторида туннел тармоғи қурилиши 2010 йилда бошланган. Уларнинг умумий узунлиги 400–500 км, чуқурлиги эса 35 метрга етади.

Маълумот учун, Исроилнинг ҲАМАС билан уруши 7 октябрдан бери давом этмоқда. 22 ноябрь куни томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди ва бу келишув бир неча бор узайтирилди. 1 декабрь куни Исроил армияси Ғазода операцияни қайта бошлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазодаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 18 мингдан ошганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made