ҲАМАС Ғазога атом бомба ташлаш “ғояси”га муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Исроилнинг Қуддус ишлари ва яҳудий мероси бўйича вазири Амикай Элияху маҳаллий радиостанциялардан бирига Ғазо секторига ядровий бомба ташлаш мавжуд вариантлардан бири эканлиги ҳақида сўз очганди.

Унинг айтишича, Фаластин анклавининг аҳолиси "оролга ёки чўлга кетиши керак". Бундан ташқари, вазир Ғазога ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамининг киритилиши тақиқланиши ҳақида айтиб ўтганди.

"Tasnim" ахборот агентлигининг хабар беришича, ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторига атом бомбаси ташлаш ҳақидаги яҳудий давлати мероси бўйича вазири Амикай Элияхунинг сўзларига муносабат билдирган. 

"Унинг Ғазо секторига ядровий бомба ташлаш ғояси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган, аксинча, бу сионистларнинг онгида содир бўлаётган таназзул, нацизм ва садизм даражасининг ифодасидир", деган ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўйича вакили.

ҲАМАСга кўра, халқаро ҳамжамият, БМТ ва тегишли халқаро судлар Исроил ишғолчи кучларининг Ғазо секторидаги урушини тўхтатиш учун зарур шошилинч чораларни кўриши керак. Уларнинг даҳшатли жиноятлари учун масъулларини жавобгарликка тортишлари шарт.

"Халқаро сукунат ёки ҳаракатсизлик бу қотил террорчиларни аср қирғини ва халқимизни очиқчасига ўлдиришга қаратилган урушини давом эттиришига куч бермоқда", дейилган "Tasnim"га тақдим этилган пресс-релизда. 

Исроилнинг Ғазони мисли кўрилмаган бомбардимон қилиши оқибатида қурбонлар сони 9770 га етган. Уларнинг аксари аёллар, болалар ва қариялардир. Шунингдек, Ғазо сув, электр ва ёқилғи каби асосий манбалардан ҳам узиб қўйилган. Тиббий воситалар ва озиқ-овқат тақчиллиги 2,3 миллион фаластинликни очлик хавфи остида қолдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

можаро Ғазо Исроил-Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг