ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни озод қилиш бўйича музокара бошлашга тайёр – WSJ 

Олам

image

ҲАМАС Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувни муҳокама қилишни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Миср расмийларига таяниб “The Wall Street Journal” хабар берди.

Уларга кўра, ҲАМАС жанговар ҳаракатлардаги сезиларли пауза эвазига гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиши мумкин.

WSJ’нинг ёзишича, бу ташаббус ҲАМАС позициясидаги сезиларли ўзгаришларни билдиради. 

“Ҳаракат бир неча ҳафта давомида гаровга олинганларни фақат анклавдаги можарога барҳам берадиган кенг қамровли келишувдан сўнг озод қилишини таъкидлаб келаётганди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАСнинг Ғазо секторида жангларни тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни қайтариш ҳақидаги таклифига рози бўлмаганди. Шундан сўнг Исроил ҲАМАСга Ғазо секторида гаровга олинган барча одамларни озод қилиш эвазига икки ойлик сулҳ таклиф қилди. “Associated Press”нинг мисрлик юқори мартабали амалдорга таяниб, ёзишича, ҲАМАС ҳам Исроилнинг таклифини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг