ҲАМАС АҚШни Исроилга пул тикиб, вақтни беҳуда сарфламасликка чақирди
Олам
−
09 Ноябрь 2023 7587 1 дақиқа
ҲАМАС ҳаракати Қўшма Штатларни Яқин Шарқдаги ўтмиш тажрибасидан сабоқ олишга ва Исроилга пул тикиб, вақтни беҳуда ўтказмасликка чақирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотда айтилади.
“Биз АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг маъмуриятига айтамиз: Исроил тажовузидан кейин Ғазони бошқаришнинг хаёлий имкониятлари ҳақида гапиришни бас қилинг. Қаршилик кучлари ва халқимиз ғалаба қозонади, бу аниқ. Нетаньяху (Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняху – таҳр...) ва унинг мағлубиятга учраган армиясига пул тикиб, вақтингизни беҳуда сарфламанг. Яқин Шарқдаги ўтмишдаги тажрибаларингизни ўрганинг”, дейилади баёнотда.
Ҳаракатга кўра, ҳеч қандай куч энди озодликка ва ўз тақдирини ўзи белгилаш имкониятига эришишга интилаётган Фаластин халқига ўз ҳукмронлигини ўрнатишга қодир эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Патель Ғазо сектори Фаластин-Исроил можароси тугаганидан кейин Фаластин маъмурияти томонидан бошқарилиши керак, деб ҳисоблашини маълум қилганди.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль