Ҳалокатга учраган самолёт бортида Пригожин бўлгани тасдиқланди

Олам

image

23 август куни Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган Embraer самолёти бортида “Вагнер” хусусий ҳарбий компарияси асосчиси Евгений Пригожин ва “Вагнер” командири Дмитрий Уткин бўлган. Буни Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги тасдиқлади.

Агентлик бортдаги барча йўловчиларнинг исмларини эълон қилди. 

Самолётда Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Александр Тотмин, Валерий Чекалов, Николай Матюсеев ҳам бўлгани айтилмоқда. 

“Embraer-135 (EMB-135BJ) самолётининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланишга белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида амалга оширилди”,  дейилади ҳаво транспорти федерал агентлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Евгений Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг