Эртадан Ўзбекистонда 28 м/с тезликда шамол ва 15 даража совуқ кутиляпти

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 21-23 январь кунларида Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади.

Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

3456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг