Ҳафта охирида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
09 Октябрь 2020
63973Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирида Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳудудларнинг катта қисмида 9-10 октябрь кунлари қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Тунги ҳарорат +3...+6, шимолда 0...-3 ва кундузи +13...+17 даражагача бўлади.
Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий ҳудудлари Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 метр баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
11 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати +3...+6, шимолда 0...-3, кундузи эса +18...+20 даражагача бўлади.
Эртага, 10 октябрь куни Республика ҳудудлари бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади:
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 15-17° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.