Ҳафта охирида қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бу қизиқ
−
17 Январь
42538Ўзгидромет 19-21 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 20 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 21 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 20 январда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 21 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 19 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 20 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 21 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 20-21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 20 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 21 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 20 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 21 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19-20 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19-20 январда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. 21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 20-21 январда кечаси 6-11 даража совуққача, кундузи 2-7 даража совуққача пасаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь