Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 15-17 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16 майда ёғингарчилик кутилмайди. 17 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 15 майда 28-33 даража бўлади, 16-17 майда 23-28 даража гача пасаяди. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди. 17 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 15 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 28-33 даража, 16-17 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди. 17 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 15 майда 30-35 даража, 16-17 майда 28-33 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди. 17 майда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 ва 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 15 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, баъзи жойларда 38 даража гача; 16-17 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15 ва 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 ва 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 15 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража, 16 майда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража, 17 майда кечаси 8-13о, кундузи 17-22 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг