Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиб, момақалдироқ бўлади
Бу қизиқ
−
17 Август 2020 9372 1 дақиқа
17-18 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми ғарбий оқим таъсирида бўлади, мамлакатга Каспий денгизи устида шаклланган кам нам ва нисбатан салқин ҳаво киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бунинг натижасида республиканинг катта қисмида булутлиликнинг ортиши кутилмоқда. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида шу кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Мамлакатнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Бутун республика бўйича ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Эртага ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача, жанубда 34-37 даражагача пасаяди.
19 августдан атмосферадаги ғарбий оқимлар жануби-ғарбий оқимлар билан алмашади. Республикамиз ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кўтарилади.
19-21 августда бутун республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ҳарорат бироз кўтарилади. Агар 19 августда кундузги ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлса, 20-21 август кунлари кундузи ҳаво 34-37 даражагача исийди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025