Ҳафта бошида ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-24 сентябрда 20-25 даража, 25 сентябрда 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 12-17 даража бўлади, 23-25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22 сентябрда 23-28 даража, 23-25 сентябрда 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 ва 24 сентябрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 12-17 даража, 23-25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22-23  сентябрда 22-27 даража, 24-25 сентябрда 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 14-19 даража, 23-25 сентябрда 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 22 сенттабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 сентябрда 12-17 даража, 25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22 сентабрда 25-30 даража бўлади, 23-24 сентябрда 22-27 даража, 25 сентябрда 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, аста-секин 5-10 даража гача пасаяди, кундузи 22-23 сентябрда 15-20 даража, 24-25 сентябрда 18-23 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг