Ҳабиб ван Дейкка сабр тилади
Спорт
−
30 Январь 2021
6158Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан учрашди. Бу ҳақда россиялик жангчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
“Виржил, сен билан танишганимдан хурсандман. Тезроқ соғайиб кетишинга тилакдошман. Жароҳатлар нималигини биламан. Сабрли бўл”, деб ёзади Ҳабиб.
Маълумот ўрнида, айни вақтда “мерсисайдликлар” ҳимоячиси ўтган йилнинг октябрь ойида АПЛнинг 5-туридан ўрин олган “Эвертон”га қарши баҳсда олган чуқур жароҳатидан даволанмоқда. Шифокорлар футболчининг сафга қайтиши учун камида 7-8 ой вақт кетишини тахмин қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь