Ҳабиб сиёсат майдони томон юриш қилмайди
Спорт
−
09 Январь 2023
3611Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов MMA'ни тарк этганидан сўнг, сиёсий фаолият бошлашни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
“Ҳабиб сиёсий фаолият билан шуғулланишни режалаштирмаяпти. Эҳтимол, у футбол билан боғлиқ бизнесига кўпроқ эътибор қаратиши мумкин”, дейилади манба хабарида.
34 ёшли Нурмуҳамедов 2020 йилда америкалик Жастин Гетжи устидан ғалаба қозониб, UFC'даги фаолиятини тугатган эди. Ҳабиб UFC'да ўз ҳисобига 29 та ғалаба ёздириб қўйган ва бирорта жангда мағлуб бўлмаган. Яқин вақтгача у ўз жамоасидаги баъзи жангчиларга мураббийлик қилди.
Маълумот учун, Нурмуҳамедов "Eagle Fighting Championship" промоутери асосчиси ҳисобланади.