Ҳабиб ПСЖ билан шартнома имзолаши мумкин

Спорт

image

Доғистонлик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов Франциянинг ПСЖ футбол клубининг ММА лойиҳаси раҳбари этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда футбол, гандбол ва дзюдо бўйича жамоаларга эга бўлган “Пари Сен-Жермен” ўз таркибига 4-спорт турини ҳам қўшиб олмоқчи. Яъни ПСЖ эндиликда аралаш жанг санъатлари билан шуғулланадиган ММА тизимини ҳам жорий қилиш истагида. 

“Ҳозирда ушбу лойиҳани ПСЖнинг дзюдо йўналишига масъул бўлган Жамил Бурас ўрганиб чиқмоқда”, дейилади хабарда. 

Мазкур лойиҳага Нурмуҳаммедовни жалб қилиш ташаббусини клуб президенти Носир Ал-Хелайфининг шахсан ўзи илгари сураётган бўлиши мумкин. Чунки собиқ спортчининг қатарлик амалдор билан алоқалари анча яхши.

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳаммедов (29-0) профессионал фаолиятини 2020 йилнинг октябрь ойида якунлаган. У ҳозирда марҳум отасининг ўрнига унинг шогирдларини тайёрлаш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, Ҳабиб бир вақтнинг ўзида Eagle FC промоушенининг ҳам ҳаммуассиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Ҳабиб Нурмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг