Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC`нинг энг сердаромад жангчиси бўлдими?
Спорт
−
08 Июнь 2019
9933Россиялик аралаш кураш (ММА) жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) раҳбарияти билан янги музокаралар қандай ўтганлигини айтиб берди.
30 ёшли спортчи янги шартнома тафсилотларини очиқламаслигини таъкидлаган. Бироқ Нурмуҳамедов UFC бир неча ўринда муросага келиб, ён берганини қайд этган.
Шу билан бирга, Нурмуҳамедов UFC`нинг энг кўп маош олувчи жангчиси бўлганини рад қилди. Аввалроқ унинг менежери Али Абдул-Азиз россиялик спортчи ташкилотнинг энг сердаромад жангчиси бўлганини таъкидлаганди.
“Агар менинг шартномам шартлари UFC`да энг яхшиларидан бири десам, тўғри бўлмайди”, деди Ҳабиб.
Нурмуҳамедов жорий йилнинг 7 сентябрь куни октагонга қайтади. Енгил вазн бўйича UFC`нинг амалдаги чемпиони вақтинчалик титул соҳиби америкалик Дастин Порье билан жанг қилади.
Маълумот учун, Нурмуҳамедов ҳисобида ММА қоидалари бўйича 27 та ғалаба бор. У бирор марта мағлуб бўлмаган ва UFC рейтингида вазн категориясини ҳисобга олмаганда учинчи ўринни эгаллаб туради.