Ҳабиб футболчилик фаолиятини бошлайди — ОАВ
Спорт
−
04 Июнь 2021
11868Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов фаолиятини футболда давом эттиради. Спортчи Россиянинг иккинчи дивизиони клуби — Маҳачқалъанинг “Легион-Динамо” жамоаси билан шартномага имзо қўйди.
Хабарларга кўра, Ҳабиб клуб президенти Шамиль Лахиялов билан шартнома борасида кеча, 3 июнь куни келишувга эришган. Шартнома эса бугун, 4 июнь тонгида имзоланган. Бироқ, ҳозирча маош масаласи очиқланмади.
Аввалроқ Ҳабиб ўзининг Instagram саҳифасига футбол ўйнаётгани тасвирланган видеони жойлаган, бунга эса Шамиль Лахиялов ўз муносабатини билдирган эди.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023