Ҳабиб 150 миллион долларлик жанг таклифини рад этди
Спорт
−
06 Июнь
18969Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Нейт Диасга қарши жанг учун 150 миллион доллардан воз кечди. Бу ҳақда Хабибнинг менежери Ризвон Магомедов маълум қилди.
“Энг катта сумма тахминан 150 миллион долларни ташкил этади. У Нейт Диасга қарши ҳар қандай қоида бўйича жанг учун таклифни рад этди”, дейди Ризвон Магомедов.
Диаз сўнгги бор 2023 йилнинг августида Жейк Полга қарши бокс қоидаларига кўра жанг қилган. Тўлиқ давом этган ушбу жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, Нейт бир овоздан мағлуб бўлган. У MMA'да 21 ғалаба ва 13 мағлубияти қайд этган.
Ҳабиб сўнгги бор 2020 йил октябрь ойида UFC 254 мусобақасида Жастин Гетжига қарши октагонга чиқиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига рақибидан устун келган. Унинг ҳисобида 29 ғалаба бор.