Ҳукумат пиротехникага тақиқ қўйди
Жамият
−
02 Декабрь 2021
6889Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.
Пиротехника буюмларини ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023