Ҳусийлар етакчиси Исроилга “катта сюрприз” ваъда қилди 

Олам

image

Яман ҳусийлари етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий Исроилни аянчли ҳодисалар кутаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Эроннинг “Mehr” агентлиги хабар берди.

Нашрга кўра, Абдулмалик ал-Ҳусий минтақадаги сўнгги ўзгаришлар, айниқса Ғазо секторида давом этаётган уруш ва Ғарбий Соҳилдаги Исроил операциялари ҳақида маъруза қилиб, унда яҳудий давлатига жавоб бериш учун тайёргарлик қизғин кетаётганини билдирган.

“Ғазо секторидаги воқеалар ва унинг Ғарбий Соҳилга кенгайиши – сионистик душманнинг асл моҳиятини яна бир бор кўрсатган ишончли далилдир. Сионистик режим жиноятларининг давом этиши ва фаластинликларни геноцид қилиш инсоният учун шармандаликдир”, деган у.

Шунингдек, у Ғазо сектори шимолидаги масжидда Исроил кучлари томонидан Қуръони Каримнинг таҳқирланишини тилга олган. Ҳусийлар етакчиси Ғазо секторидаги Фаластин халқи очликдан азият чекаётганини таъкидлади.

"Жамоатчиликни алдаш учун Ғарб ҳукуматлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашини даъво қилмоқда, аммо унинг ёлғонлиги аниқ", деган у. 

Яман Қуролли кучлари ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этишини таъкидлаб, Исроилни оғир ҳодисалар кутаётганидан огоҳлантирди.

Шунингдек, аль-Ҳусий ҲАМАС сиёсий бюросининг собиқ раҳбари Исмоил Хониянинг ҳалок бўлишига муносабати аниқ эканини айтиб, Исроилга жавоб зарбаси учун тайёргарлик давом этаётгани ва бу кутилмаганда амалга оширилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳусийлар Тель-Авивдаги нишонга зарба берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг