Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Ҳиндистон шимолида бугун, 18 июль куни йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида икки йўловчи ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Давлатнинг ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича комиссари Навин Кумарнинг айтишича, ҳалокат жойига ўнлаб қутқарувчилар, 40 кишилик шифокорлар гуруҳи ва тез тиббий ёрдам бригадаси ҳамда 15 тез ёрдам машинаси етиб келган. Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар шифохоналар ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш марказларига етказилган.

Темирйўл расмийлари айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини билдирган.

Маълумот учун, 2023 йилда Ҳиндистоннинг шарқий қисмида поезд ҳалокати 280 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди. 12 миллиондан ортиқ одам мамлакат бўйлаб кунига 14 мингта поездда ҳаракатланиб, 64 минг километр (40 минг миля) йўлда саёҳат қилади. Ҳукуматнинг темирйўл хавфсизлигини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳар йили бир неча юзлаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлади, уларнинг аксарияти инсон хатоси ёки эскирган сигнализация ускуналари билан боғлиқ. Поездлар тўқнашиши ортидан, мамлакат Конгресси Бош вазир Нарендра Моди ҳукуматини мутлақо нотўғри бошқарув сиёсатини олиб бораётганликда айблаб, сўнгги 10 йил ичида Темирйўл вазирлиги ҳукуматнинг нотўғри бошқарувига асосланиб иш тутаётганини даъво қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Ҳиндистон рельс Темирйўл вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг