Қозоғистонда поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетди (видео)

Олам

image

Қозоғистондаги “Шалкар-Жем” участкасининг Кауилжир станциясида юк поездининг саккиз вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” Миллий компанияси” ОАЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса бугун, 27 март куни соат 09:30 лар атрофида Ақтўбе вилоятида содир бўлган. 58 та вагондан саккизтаси рельсдан чиқиб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда станцияда реставрация ишлари олиб борилмоқда.

“Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Ҳалокат содир бўлган жойга қутқарув поездлари жўнатилди. Махсус комиссия қулаш сабабларини ўрганмоқда”, дея изоҳ берди компания матбуот хизмати.

Вагонларнинг рельсдан чиқиб кетиши туфайли Олмаота-Актўбе ва Уральск-Олмаота йўналишларида йўловчи поездлари қатновида кечикиш кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон поезд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг