ҲАМАС раҳбарияти Қатардан кўчиб кетмоқчи – WSJ 

Олам

image

ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбарияти Қатардан бошқа араб давлатига кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Американинг “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Газетанинг исмини ошкор этмаган араб расмийларига таяниб қайд этишича, ҲАМАС сўнгги кунларда минтақадаги камида икки давлат, жумладан, Уммон билан алоқа ўрнатган.

Нашрнинг ёзишича, ҲАМАСнинг Қатардан кетиши исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни бузиши мумкин.

"Музокаралар яна боши берк кўчага кириб қолди, яқин келажакда уларнинг тикланиши ҳақида деярли ҳеч қандай аломат ёки истиқбол йўқ, ҲАМАС ва музокарачилар ўртасида ишончсизлик кучайиб бормоқда", дея араб воситачисининг сўзларини келтиради газета.

Яна бир манба “музокараларнинг тўлиқ барбод бўлиши эҳтимоли жуда реал”, дея огоҳлантирган.

Маълумот учун, Қатар Миср ва Қўшма Штатлар ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда халқаро воситачи ҳисобланади.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қатар ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг