Зойир Мирзаевга ҳам янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
08 июн 4712 1 дақиқа
Бугун, 8 июнь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Руслан Рустамович Кунаров Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Та’кидлаш лозимки, мазкур лавозим Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорга асосан бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Тошкент вилояти учун жорий этилган.
Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислигига эга.
Тайинловга қадар Янгийўл туманидаги “BIO KORM” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида хизмат қилган.
Шу билан бирга, Жаҳонгир Анваржонович Мамажонов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Мамажонов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган. Молия ва иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигига эга.
Тайинловга қадар АҚШдаги “JM Group” компаниялари бош директори вазифасида хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланганди.
Live
Барчаси