Зоҳидовнинг уйидан 1,5 млн доллар топилганми? Бош прокуратура жавоб берди

Жамият

image
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди north_east

Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Аввалроқ, Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Зоҳидов 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур иш бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этди. Унга кўра, Юнусобод туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Зоҳидовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, Э.Зоҳидов жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 21:00 ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган.

Шу билан бирга, Э.Зоҳидовни хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта “бронь” қилинганлиги тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан 11 октябрь куни Э.Зоҳидовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган.

12 октябрь куни Э.Зоҳидов ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.
Э.Зоҳидовнинг уйида 1,5 млн АҚШ доллари ва Малдив оролларига авиачипта аниқланмаган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод коррупция пора Бош прокуратура

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made