Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. фуқаро Р.М.дан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 11 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Э.З.га нисбатан ЖК 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Э. З. шу йилнинг бошида Юнусобод туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

У узоқ йил "Ўзуйжойжамғармабанк" банки тизимида раҳбар лавозимларида ишлаган, "Makon Kapital Invest" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод коррупция пора

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг