Зироат Мирзиёева Хивада дарахт экди
Жамият
−
27 Апрель 1301 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Зироат Мирзиёева ташриф доирасида Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрган ва тарбияланувчилар билан суҳбат қилиб, нон ёпиш жараёнида қатнашган.
Шунингдек, Биринчи хоним Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болалар ижодкорлиги ва истеъдодларини ривожлантириш инклюзив маркази тарбияланувчилари билан суҳбатлашган. Суҳбат жараёнида ўқувчилардан бири Зироат Мирзиёевага ўзи ясаган тақинчоқни совға қилган.
Шу билан бирга, Биринчи хоним экофаоллар билан биргаликда “Арда Хива” туризм мажмуасида 3 мингдан ортиқ дарахт ва бошқа ўсимликлар экиш тадбирида иштирок этган.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель