Зимбабвенинг амалдаги 80 ёшли Президенти иккинчи муддатга қайта сайланди
Олам
−
27 Август 2023
4661Зимбабведа бўлиб ўтган сайловда амалдаги Президент Эммерсон Мнангагва иккинчи муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, овозларни санаб чиқиш натижасида Мнангагва 52,6 фоиз, унинг асосий рақиби Нельсон Чамиса эса 44 фоиз овоз олган. Чамисанинг мухолифат партияси сайлов натижаларини тегишли текширувларсиз шошилинч равишда чиқарилганини айтиб, тан олмаслигини билдирган.
Жорий йилнинг 23 август куни мамлакатда Президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Айрим сайлов участкаларида тартиб бузилиш ҳолатлари қайд этилгани сабабли овоз бериш бир кунга узайтирилди. Зимбабве президентлиги учун 11 нафар номзод, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Мнангагва курашди.
Эммерсон Мнангагва 2017 йилда ҳарбий тўнтариш оқибатида Зимбабвени эгаллаб олганди. Бир йил ўтгач, у президентлик сайловларида Нельсон Чамисани қийинчилик билан мағлуб этди. Ўшанда мухолифатчи ҳокимиятни сохталаштиришда ҳам айблаб чиққан. Маълумот учун, Мнангагва ҳозирда 80 ёшда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь