Зилзиладан 3 ой ўтиб, вайроналар остидан тирик чиққан одам ҳақидаги хабарлар рад этилди

Олам

image

Сурияда даҳшатли зилзиладан уч ой ўтиб, вайроналар остидан тирик одам топилгани ҳақида хабар берилган эди. Маҳаллий “Аkhbar.fouri” портали тарқатган ушбу маълумотни Ливаннинг “Аn Nahar” газетаси ўз манбасига таяниб, асоссиз эканлигини маълум қилди.

Унда айтилишича, тармоқларда тарқалган сурат зилзила вайроналаридан тирик чиққан жабрланувчига эмас, Суриянинг Идлиб шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмад ал-Сусийга тегишли бўлиб чиққан. Унинг амакиваччаси суратни нашрга бериб, тўшакка михланиб қолган Сусийга одамлар эътиборини қаратмоқчи бўлган. Улар шу орқали унинг даволаниши учун пул тўплашни мақсад қилган.

Шунингдек, Аҳмад ал-Сусийнинг амакиваччаси ҳозирда у Суриянинг Кафр Жалис лагерида истиқомат қилаётгани ва унинг расми етти йил олдин олингани ҳақида айтиб берган. Суратда унинг псориаз (юқумли бўлмаган тери касаллиги)га чалингани тасвирланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Зилзила тирик одам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг