Зилзила қурбонлари 38 мингдан ошди
Олам
−
17 Февраль 2023
4569Туркиядаги вайронкор зилзилалар қурбонлари сони 38 мингдан ошди. Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
“Охирги маълумотларга кўра, Қаҳрамонмараш, Ғозиантеп, Шонлиурфа, Диёрбакир, Адана, Адияман, Усмония, Ҳатай, Килис, Малатья ва Элазиғда жами 38 044 киши [зилзилалар оқибатида] ҳалок бўлган. Биринчи зилзиладан кейин минтақада 4,7 мингдан ортиқ такрорий силкинишлар содир бўлган”, дейди бошқарма.
Айни вақттда зилзила оқибатида жароҳатланганлар 108 минг 68 кишини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
LiveБарчаси