Зилзила қурбонлари 1,5 мингдан ошди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида 1500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика вице-президенти Фуат Ўқтай маълум қилди. 

“Зилзилалар оқибатида 1541 киши ҳалок бўлди, 9733 нафар фуқаромиз тан жароҳати олди. Охирги маълумотларга кўра, 3471 та бино вайрон бўлган”, дейди у Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида мамлакатда кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. Дастлаб, магнитуда 7,4 деб баҳоланган, кейин Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу кўрсаткичга ойдинлик киритди: у 7,7 ни ташкил қилди. Кейинроқ Туркияда 7,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди. 

Кўплаб давлатлар, жумладан Ўзбекистон Анқарага табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг