Зидан яна “Реал”ни бошқариши мумкин

Спорт

image

Зинедин Зидан учинчи марта “Реал” бош мураббийи бўлишини истисно этмаяпти. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, мураббий нафақат Франция терма жамоаси, балки “Реал”, “Ювентус” ва “Марсель” каби клублардан бирида иш бошлаши ҳам мумкин.

“Реал Мадрид”га қайтиши учун Зидан истаган муҳитни яратиш керак. Қолаверса, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ҳам Зиданга бироз ён босишга мажбур бўлади. Агар совринлар учун курашишга тайёр бўлса, Зидан “Марсель” клубини ҳам бошқаришга тайёр.

Зидан ўтган ёзда ПСЖ билан ишлашдан бош тортганди. Чунки у “Марсель”ни ҳурмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Зидан Марсель шаҳрида туғилган ва фаолияти давомида “Кан”, “Бордо”, “Ювентус” ва “Реал” клубларида ўйнаган.

2021 йилнинг май ойида Зидан “Реал Мадрид” бош мураббийлигидан кетганидан сўнг, ишсиз қолди. У “Реал Мадрид”да икки марта ишлаган – 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилдан 2021 йилгача. Унинг қўл остида мадридликлар 3 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, Ла Лига, Европа Суперкубоги, Испания Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида икки марта ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Ювентус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг