Зидан “Реал”дан қачон кетиши маълум бўлди
Спорт
−
15 Май 2021
15062Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи, франциялик мутахассис Зинедин Зидан ушбу мавсум охирида ўз лавозимидан кетмоқчи. Бу ҳақда “TeleMadrid” хабар берган.
Нашрга кўра, Испания чемпионатидаги ғалаба ҳам мутахассиснинг қарорига таъсир қилмайди.
Бундан ташқари, ушбу қарор мутахассис томонидан бир неча ой олдин қабул қилинган. У қарорини ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчагани билан изоҳлаган.
Маълумот ўрнида, Зидан 2016 йилда Мадрид жамоаси бош мураббийига айланган ва 2018 йилнинг ёзигача шу лавозимда қолган. Шундан сўнг у жамоани тарк этган, аммо бошқа клубни бошқармаган. 2019 йилда франциялик мутахассис ушбу лавозимга қайтган.
“Реал” Испанияда чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Зинедин Зидан жамоаси 78 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.