Зидан Месси, Неймар ва Мбаппега устозлик қилиши мумкин
Спорт
−
23 Сентябрь 2021
9119Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби раҳбарияти Зинедин Зиданни жамоа бош мураббийи лавозимига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Франциялик мутахассис 2021 йилнинг январида жамоани қабул қилиб олган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумот учун, Зидан илк бор мураббий фаолиятини 2015-2016 йилги мавсумда “Реал”га устозликдан бошлаган. Франциялик мутахассис жамоа билан кетма-кет уч марта UEFA Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги (2), Испания чемпионати (2), Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, Зидан “Реал” бош мураббийи лавозимини 2021 йил май ойида тарк этишга қарор қилган эди. Айни пайтда “Қироллик клуби”нинг собиқ мураббийи ишсиз ва бир нечта жамоалар таклифини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ, Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши кутилаётган эди. Бироқ мамлакат футбол федерацияси Дидье Дешамга ишонч билдиришда давом этмоқда.