Кушербоев журналистларга таҳдид қилганларга жавобгарликни белгилаш юқоридан келадиган буйруққа боғлиқлигини айтди

Жамият

image

Журналистлар ҳуқуқини бузганлар, уларга тақиқ қўйиб, вазифасини бажаришга халақит қилганлар учун жазо Жиноят кодексида белгилаб қўйилиши керак. Журналистларни ҳимоя қилиш ҳақида қонун бор, лекин қонунни бузганга доир жавобгарлик йўқ. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев жорий йилнинг 23 сентябрь куни “Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтди. 

“Сўз эркинлиги билан боғлиқ қонунлар сиёсий характерга эга бўлади. Жуда ҳам нозик, сал бирон жойига ўзгартириш киритмоқчи бўлсангиз, биринчи навбатда халқаро ташкилотларнинг танқидини тагида қолиб кетишингиз мумкин. Иккинчидан, бу – сиёсий курсни белгилаб бериш билан боғлиқ масала. Лекин биз ҳимоя қонунини қабул қилдикми, ҳимояни бузганга доир жавобгарлик масаласини ҳам Жиноят кодексида белгилаб қўйишимиз шарт”, дейди Расул Кушербоев.

Шунингдек, депутат журналистларга нисбатан таҳдид, таъқиб ва фаолиятига халақит бериш каби ҳолатларни Жиноят кодексига киритиш кераклигини таъкидлади. 


“Тўғри, давлатимиз раҳбари бу каби ҳолатларни Маъмурий кодексга киритиш масаласини ўртага ташлаган. Лекин бу ерда гап кўпроқ таҳририят яъни ОАВ ҳақида кетган. Бироқ, айнан журналистик касб нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, таъқиб қилганлик, тазйиқ ўтказганлик каби масалаларни Жиноят кодекси даражасига киритишимиз керак.

Ҳозир биз бир нечта қонун лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Шахсан менда ҳам бор. Биз энди уларни бирлаштириб, йилни охиригача муҳокамага олиб кирамиз. Балки, юқори даражада тезлаштириш ҳақида топшириқ бўлиб қолар. Агар юқоридан “тезлаштириш” ҳақида буйруқ келса, янада тезлашиб кетар”, дейди Расул Кушербоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев журналист Журналистлар ҳуқуқи ҳимоя қонунини

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг