Журналист Марат Асадуллаев вафот этди

Жамият

image

Таниқли тележурналист Марат Асадуллаев 75 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда журналист Севдо Ниёзова ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Марат Асадуллаев 1950 йилнинг 13 февралида Тошкент шаҳрида ишчилар оиласида туғилган. 1968-1974 йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университетида таҳсил олган. Дастлаб театрда иш бошлаган Марат Асадуллаев 1971 йилдан бошлаб фаолиятини телевидениеда давом эттирган. У карьерасини режиссёр ассисентлигидан бошлаган ва бош муҳаррир даражасига етган. 

2002 йилда Ўзбекистон телерадиокомпанияси Тошкент телеканалидан “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” номли сериал эфирга узатилган. Лойиҳа катта шов-шувларга сабаб бўлган. Унинг муаллифи Марат Асадуллаев бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Журналист Марат Асадуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг