Журналист ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди. Яна уч қурбон бор
3-саҳифа
−
20 Сентябрь 2021
11979Аввалроқ, Қорақалпоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида “Халқ сўзи” газетаси мухбири вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ЙТҲ кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Қорақалпоғистонда эмас, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Tacuma русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомобиллари тўқнашган.
Оқибатда Tacuma русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ. шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси