Қорақалпоғистондаги ЙТҲда журналист ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

 “Халқ сўзи” газетаси мухбири, журналист Саиджон Махсумов 35 ёшида, Қорақалпоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, журналист Қорақалпоғистондаги бахшичилик фестивалидан қайтаётганида Нукус-Хоразм йўлида енгил автомашинада автоҳалокатга учраган.

Саид Махсумов 1986 йилнинг 12 май куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 

Кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида турли лавозимларда ишлаган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Саид Махсумов

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар