Жўрабек Қозоғистонда чемпионга айланди
Спорт
−
29 Сентябрь 2019
3527Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнир якунланди.
Мусобақанинг финал баҳсида ўзбекистонлик Жўрабек Каримов мезбон теннисчи Бебит Жукаевга қарши кортга чиқди.
1 соат 49 дақиқа давом этган ўйинда Жўрабек рақибини 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа чемпионига айланди.
Қайд этиш керакки, Жўрабек Каримов мусобақа давомида ўзидан рейтинги юқори бўлган теннисчиларни мағлуб этди. Жўрабек турнирда Швейцария, Грузия, Россия ва Қозоғистоннинг икки теннисчисини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
У айни пайтда жаҳон рейтингида 873-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу ғалабадан сўнг у рейтингда яхшигина кўтарилади.
LiveБарчаси