ЖССТ Яқин Шарқда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини маълум қилди
Олам
−
30 Июль 2021
4396Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини қайд этди.
“Янги ҳолатлар ва шифохонага ётқизилган беморларнинг аксарияти эмланмаган одамлар. Ҳозир минтақада COVID-19 нинг тўртинчи тўлқинида турибмиз”, деган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Шарқий Ўрта ер денгизи бюроси раҳбари Аҳмад ал-Мандхари.
Унинг сўзларига кўра, бу минтақада коронавируснинг “дельта” штаммига чалиниш ҳолатлари тез -тез аниқланмоқда. Ушбу турдаги ҳолатлар Марокашдан Покистонгача Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги 15 мамлакатда қайд этилган.
“Дельта” вариантининг тарқалиши Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасидаги кўплаб мамлакатларда COVID-19 ҳолатлари ва ўлимининг ортишига ёрдам беради", дейилган бюро баёнотида.
Қайд этилишича, сўнгги бир ой ичида касаллик 55 фоизга, ўлим даражаси эса 15 фоизга ошган.
Аввалроқ, коронавирусга қарши эмланганларда Гийена-Барре синдроми пайдо бўлиши масаласи ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 197 млн 381 минг 922 кишига етган. 4 млн 214 минг 877 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь