ЖССТ вакцина ғамлаган бой давлатларни қоралади
Олам
−
08 Сентябрь 2021
4301Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти айрим давлатларда COVID-19 га қарши вакциналарнинг тўпланиб қолиши пандемиянинг узайишига сабаб бўлишини таъкидламоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.
“Бу шунчаки адолатсизлик эмас, аҳлоқсизликмас, балки пандемиянинг узайиши”, дейди ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керхов.
БМТ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ўз аҳолисининг 57 фоизини тўлиқ эмлаган, Буюк Британия ҳамда Франция эса вакцинанинг кўчайтирилган дозасини жорий қилмоқда. Таъкидланишича, Африка фақатгина 3 фоиз аҳолисини коронавирусга қарши эмлаган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 август куни ЖССТ сентябрь ойининг охиригача ҳар бир мамлакат аҳолисининг 10 фоизини эмлашни режалаштирган ҳолда, бой давлатлардан камбағал мамлакатларга вакцина борасида ёрдам беришни сўраган. Шунингдек, ташкилот декабрь ойида дунё аҳолисининг 40 фоизини эмланиши кераклигини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи бой мамлакатларни COVID-19 га қарши вакциналарни фаолроқ улашишга чақирган. ЖССТнинг таъкидлашича, жорий йил ўрталарига келиб, камбағал давлатлар аҳолисининг 1 фоизи эмланган пайтда, ЕИ аҳосининг 60 фоиздан ортиғи вакцинанинг битта дозаси билан эмланган.