ЖССТ вабо тарқалишининг глобал хавфи ҳақида огоҳлантирди
Олам
−
07 Август 2023
2826Йил бошидан буён 25 та давлатда вабо эпидемияси қайд этилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага кўп. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
Ташкилот маълумотномасига кўра, йил бошидан 15 июлгача камида 25 та мамлакатда вабо касаллиги қайд этилган. Ташкилот ушбу касалликнинг дунёда тарқалиш хавфини жуда юқори деб баҳолаган.
"Ўткир эпидемиялар сони ва уларнинг географик тарқалиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб ҳисоблашда давом этмоқда", дейилади хабарда.
Ташкилотнинг қайд этишича, Эль-Ниньо билан боғлиқ бўлган иссиқ сув ҳарорати ҳам холерани сув муҳитида ривожланишига туртки бериши мумкин, бу эса вабо тарқалиши эҳтимолини оширади.
Энг кўп касалланиш Африкада кузатилган. Йил бошидан буён Африканинг 14 та давлатида вабо касаллиги аниқланган.
Касаллик Конго Демократик Республикаси, Камерун, Малави, Мозамбик, Сомали, Эфиопия ҳамда Жанубий Африка ва бошқаларда қайд этилган.
Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида 109 мингдан ортиқ, шу мамлакатнинг қолган қисмида 74 мингдан ортиқ, Афғонистонда 98 мингдан ортиқ, Малавида 58 минг, Гаитида 55 мингга яқин ва Мозамбикда 33 мингдан ортиқ вабо касаллигига чалиниш ҳолати аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь