ЖССТ Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Жамият
−
11 Январь
9770Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари доктор Ханс Клюге 100 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида эвакуация қилингани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Ўзбекистон, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кўрсатаётган меҳр-оқибатли саъй-ҳаракатларингиз учун раҳмат!” дея ёзган Клюге.
Доктор Клюгенинг сўзларига кўра, ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 12 давлат Ғазодан беморларни қабул қилиб, ҳозиргача 700 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга имкон берди. Бироқ минтақадан ташқарида 12 000 дан ортиқ бемор ҳали ҳам тез ёрдамга муҳтож.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 27 декабрь куни 100 нафар яраланган фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинганди. Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличевга кўра, эвакуация қилинган фаластинликлар Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, ўз ватанларига қайтгунларига қадар мамлакатдаги шароитлардан фойдаланади. Хусусан, улар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади ҳамда мамлакатда бўлиш даврида барча зарур эҳтиёжлар, жумладан, меҳмонхона, тураржой, мактаблар ва озиқ-овқат билан таъминланади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь