ЖССТ тақиққа учраган AstraZeneca вакцинаси бўйича маълумот берди
Олам
−
20 Март 2021
7694Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZeneca швед-инглиз фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг фойдаси барча хавфлардан устун эканини маълум қилди.
Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакциналар хавфсизлиги бўйича маслаҳат қўмитаси шундай хулосага келган.
"AstraZeneca'нинг COVID-19 га қарши вакцинаси, шу жумладан Covishield вакцинаси ижобий профилни сақлаб қолишда давом этмоқда", дейилган баёнотда.
Шу билан бирга, қўмита ушбу коронавирусга қарши вакцина коронавирус инфекциясининг кейинги тарқалишини олдини олишда ва COVID-19 дан ўлим даражасини пасайтиришда "улкан салоҳиятга" эга эканини қўшимча қилган.
Маълумот ўрнида, бир қатор Европа мамлакатлари беморларда қон қуйқалари ҳақида маълумотлар пайдо бўлганидан кейин AstraZeneca вакцинаси билан эмланишни тўхтатганди.
Кейинроқ, Европа дори воситалари агентлиги AstraZeneca'нинг хавфсизлигини тасдиқлади.
Шундан сўнг Италия, Франция ва Германия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни 19 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь