ЖССТ самолётда учиши тақиқланган йўловчилар рўйхатини эълон қилди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) саломатлиги туфайли ҳаво лайнери бортига чиқишга рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 16 июль куни “The Belfast Live” хабар берди.

“Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз пайтида саломатлиги ёмонлашиши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган йўловчиларни ташишдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, дейилади ЖССТ баёнотида.

Шунингдек, бу ҳолатда йўловчилар авиакомпания шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилиши мумкин. Агар уларда бошқа йўловчилар ёки экипаж аъзоларига парвоз пайтида ноқулайлик туғдирадиган касаллик бўлса, уларга  тиббий ёрдам керак бўлиши мумкин.

Манбада айтилишича, қуйидагилар самолётларда учишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ёки ҳолатлар саналади:

•  туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар;

•  ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки ундан ортиқ даврида бўлган аёллар (кўп ҳомиладорлик учун бу кўрсаткич 32 ҳафтага тенг)

•  стенокардия ва кўкрак қафасидаги оғриқ, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар;

•  яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар;

•  танада ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳатлари бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операцияларини ўтказганлар;

•  нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир ва узоқ муддатли хасталиклардан азият чекувчилар;

•  пневмония ташхиси қўйилганлар;

•  тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар;

•  ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар;

•  пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар;

•  қулоқ инфекцияси бор беморлар;

•  декомпрессия касаллиги билан оғриганлар;

•  бош мияда босим ошишидан (қон кетиши, жароҳатлар ёки инфекция туфайли) қийналадиган кишилар.

Маълумот учун, турли авиакомпанияларнинг қоидалари вазиятга қараб ҳар хил бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг